Миллий хавфсизлик хизмати номи ўзгартирилади

© AP Photo / Anvar IlyasovСотрудник СНБ Узбекистана
Сотрудник СНБ Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади, деб хабар қилди Sputnik мухбири маҳаллий ОАВларга асосланган ҳолда. 

Унга кўра, хизмат номи Давлат хавфсизлик хизмати деб ўзгартирилади.

Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистонда конституциявий тузумни ҳимоя қиладиган, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига ички ва ташқи таҳдидларга қарши кураш олиб борадиган ваколатли орган сифатида белгиланмоқда.

Ушбу ҳужжат яқин вақт ичида матбуотда тўлиқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлисига қилган мурожаатида мамлакатимизда Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун қабул қилиниши лозимлигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0