МДҲда энг бахтли мамлакат – Ўзбекистон, энг бахтсизи – Украина деб эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ўтган йилги ўрнига нисбатан уч поғона юқорилади, Украина эса олти поғона пастлади

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон БМТнинг энг бахтли мамлакатлар рейтингида 44-ўринни эгаллади, Украина эса 138-ўриндан жой олди. Бу кўрсаткич The World Happiness Report ҳисоботида акс этди.

Ҳисоботда 156 мамлакат баҳоланган бўлиб, унда кутилаётган узоқ умр кўриш даражаси, ижтимоий ҳимоя, коррупция ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинган.

МДҲдаги энг бахтли инсонлар Ўзбекистонда яшайди

Ўзбекистон ўтган йилги ҳисоботда 47-ўриндан, Украина 132-ўриндан жой олганди.

2018 йилда Тожикистон 96-ўриндан 80-ўринга ва Қирғизистон 92-ўринга кўтарилиб ўз "бахтлилик" кўрсаткичларини яхшилаб олишди.

Арманистон 121-ўриндан 129-ўринга, Озарбайжон 85-ўриндан 87-ўринга, Белоруссия 67-ўриндан 73-ўринга, Молдавия 56-ўриндан 67-ўринга тушиб кетди. Қозоғистон ўтган йилги 60-ўрнида қолди.

Энг бахтли мамлакатлар ўнлигига эса Финляндия, Норвегия, Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Швеция ва Австралия кирди. Россия 10 поғона пастлаб 59-ўринни эгаллади.

Энг бахтли мамлакатлар ҳақидаги илк ҳисобот 2012 йилда эълон қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0