ИИВ: полковник Абдукарим Шодиев ушлангани ҳақида хабар нотўғри тарқатилган

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ айрим хорижий ОАВда Абдукарим Шодиев ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Баъзи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи полковник Абдукарим Шодиев ушлангани ҳақидаги хабар нотўғри тарқатилгани аниқланди, деб маълум қилди Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"Полковник Абдукарим Абдурахмонович Шодиев 2017 йилнинг август ойидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси факультет бошлиғи лавозимида хизмат фаолиятини давом эттирмоқда", дейилади ИИВ сайтида берилган расмий маълумотда.

Аввалроқ айрим хорижий ОАВда Абдукарим Шодиев ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил феврал ойи охирларида Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Баҳромбек Одилов тайинланганди.

Янгиликлар лентаси
0