Фарғона давлат университетига ректор тайинланди

Oбуна бўлиш
Фарғона давлат университети Ўзбекистон президентининг 1991 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ Фарғона педагогика институти негизида ташкил этилган

ТОШКЕНТ, 16 мар – Sputnik. Равшанжон Ҳасанович Мақсудов Фарғона давлат университетининг ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegramдаги каналида хабар берилди.

Фарғона давлат университети Ўзбекистон президентининг 1991 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ Фарғона давлат педагогика институти негизида ташкил этилган.

Фарғона давлат педагогика институти 1930 йилда ташкил топган бўлиб, дастлаб Фарғона олий педагогика институти деб аталган.

Очиқ маълумотларга кўра, ҳозирда университетда 9 факультет мавжуд бўлиб, 2018-2019 ўқув йилидан янги – зоотехния факультети ташкил этилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0