Диана Еникеева: мажбурий меҳнат қурбоними ёки виждонли инсон намунаси!?

© СтрингерХашар в переводе с арабского языка означает совместный труд, благотворительность. В современном Узбекистане хашар означает то же, что субботник — безвозмездная уборка территории силами граждан.
Хашар в переводе с арабского языка означает совместный труд, благотворительность. В современном Узбекистане хашар означает то же, что субботник — безвозмездная уборка территории силами граждан. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳашар - айрим ОАВлар бонг ураётгани каби - мажбурий меҳнатга жалб қилиш эмас, балки миллатни бирлаштириб турадиган минг йиллик анъана, ҳар бир ўзбекистонликнинг фуқаролик бурчидир. Шу боис, ҳамкасбларимни, бирор фожиага ракурс танлаётганда тор доирада фикрлашга эмас,балки кенгроқ мушоҳада қилишга чақираман

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон матбуоти ва айрим хорижий ОАВлар Самарқанд вилоятида мажбурий тозалаш ишларига чиқарилган 23 яшар ўқитувчи юк машинаси тагида қолиб ҳалок бўлгани ҳақида бонг урди.

Бу фожеа туфайли матбуотда навбатдаги оғриқли масалалардан бири — ўқитувчиларнинг жамоат ишларига жалб қилиниши, бу ҳолатга чек қўйиб бўлмаслиги ҳақида кўплаб хабарлар ва мулоҳазалар чоп этилди. Энг ачинарлиси, ҳар бир фожиадан аллақандай манфаат қидирадиган айрим нашрлар эндиликда ҳалок бўлган ўқитувчининг оиласи қанча товон пули олишини ҳисоблаш билан шуғулланмоқда…

Фожеа ҳақида қисқароқ

2018 йил 14 март куни — Наврўз байрами муносабати билан ўтказилаётган тозалик ва ободонлаштириш кунларида — Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида магистрал йўлни тозалаш ишлари давомида тумандаги 42-ўрта мактаб ўқитувчиси, 23 ёшли Диана Еникеева йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган.

Президент матбуот-котибига мурожаат

Ушбу фожиадан  сўнг маҳаллий нашрлардан бири ҳокимлар президент келишидан сал олдин асосан ўқитувчиларни катта ва кичик йўл ёқаларига чиқариб, тозалаш ишларига "мажбурлайдилар", деган савол билан президент матбуот-котибидан ушбу ҳодисага изоҳ беришни сўради.

Президент матбуот-котиби, Халқ таълими ўринбосари, қолаверса Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокимлиги мутасаддилари Диана Еникеева билан юз берган фожиага ўзларининг расмий муносабатларини билдирдилар.

Улар томонидан бу фожеа эканлиги айтилди ва Диананинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдирилди.

Каттақўрғон тумани халқ таълими бошқармаси ҳатто Диананинг бу ишларга мажбуран жалб қилинмаганлигини айтишга мажбур бўлди.

Мажбур бўлди!

Чунки маҳаллий ОАВларда бўрттириб кўрсатилаётгани каби — ҳашар Ўзбекистонда бу мажбурий меҳнат шакли эмас, таъкидлаб ўтмоқчиман — бу ўзбек халқининг азалий, минг йиллик бетакрор анъаналаридан бири.

Ҳамма ҳам нафақат ўз уст-боши, турар жойи, балки ўзи яшайдиган уй атрофини ҳам тоза тутиши керак.

Жамоа бўлиб ўзи яшайдиган ҳудудни тоза тутиш, ободонлаштириш сингари гўзал бир анъана эса — халқни жипслаштиришга, ҳамжиҳат бўлишига хизмат қилади. Қолаверса, ҳашар — атроф-муҳитни асраш учун амалга ошириладиган ишдир.

Диана — бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди, унинг қисматида шу ёзилган экан. Аммо бу ҳашарга чиққан ҳаммани ҳам Диананинг қисмати кутади дегани эмас.

Наврўз арафасида ҳам ҳар бир ташкилот, ҳар бир муассаса бу оммавий тадбирда иштирок этади. 

Заместитель председателя Народного образование Алишер Садуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўқитувчиларни тинч қўйишга чақирди
Диана Еникееванинг оммавий ҳашар тадбиридан ўзини олиб қочмагани, бош тортмагани эса — унинг виждонли бўлганидан далолат беради.

Дианани тозалаш ишларига ҳокимиятнинг буйруғи эмас, виждони олиб чиққан. У ўзининг фуқаролик бурчини адо этишга чиққан.

Айрим нашрлар эса, энди давлат Диананинг оиласига қанча товон пули тўлашини ҳисоблар экан, бунда уларнинг яширин ниятлари бўй кўрсатмоқда.

Чунки кейинги хабарларнинг мазмунини ҳам олдиндан тахмин қилса бўлади: энди ОАВлар Диананинг оиласи кам олса "ана кам берибди", кўп олса "шунча пулни нима қиларкин" деган мавзуларда мақолалар ёзиб, ўз муштарийларини ахборот билан таъминлайдилар.

Айтганча, Самарқанд вилояти Каттақўрғон ҳокимлиги Диана Еникеева фожеаси юзасидан ўз расмий баёнотини эълон қилгани йўқ. Лекин, суриштирув ишлари ўз якунига етиши билан бу ҳақда расман эълон қилишини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0