Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги визасиз тартиб тўғрисидаги битим кучга кирди

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП "Патар" в Канибадаме, архивное фото
КПП Патар в Канибадаме, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга ташрифи доирасида имзоланганди

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги фуқароларнинг 30 кунгача визасиз ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Жители Узбекистана пересекают границу с Таджикистаном на КПП Патар, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Чегарасиз қувонч ёхуд кўзда ёш билан дийдорлашган қардошлар

Битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга ташрифи доирасида имзоланганди.

"Ўн тўққизинчи март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган  фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битим кучга кирди”, — дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Матбуот хизматининг хабар беришича, битим икки мамлакат фуқароларига ўзаро борди-келдиларни виза расмийлаштиришдан амалга ошириш имконини бериш орқали уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида тузилган.

"19 мартдан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари фуқаролари икки мамлакат ҳудудида битимда кўрсатилган тегишли ўтиш ҳужжатлари билан визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0