Эрон ва Покистон ТИВ раҳбарлари ҳам Тошкент анжуманида иштирок этади

© REUTERS/Raheb Homavandi/File PhotoГазовый факел на нефтедобывающей платформе. Месторождение Соруш
Газовый факел на нефтедобывающей платформе. Месторождение Соруш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистонда тинчлик ўрнатишган бағишланган Тошкент анжуманида ЕИ ва БМТ вакиллари, ўнлаб мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Покистон ТИВ раҳбари Мухаммад Асиф ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Тошкент анжуманида иштирок этади, деб хабар қилди президент матбуот котиби Комил Алламжонов.

“Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Жавад Зариф ҳамда Покистон ислом Республикаси ТИВ раҳбари Муҳаммад Асифларнинг қатнашиши тасдиқланди”, — деб ёзган Алламжонов ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинаётган, Афғонистонда тинчлик ўрнатишган бағишланган "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзусидаги конференция Тошкентда 26-27 март кунлари бўлиб ўтади. Унда Европа Иттифоқи ва БМТ вакиллари ҳамда 20дан ортиқ мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, ҳамда махсус вакилари иштирок этиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0