Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаш мақсадида Самарқандга келди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев
Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлди.

Празднование Навруза в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Бунақаси бўлмаган: Ўзбекистон раҳбари Шарқона Янги йилни иккита шаҳарда қарши олди

Президентлар минтақа давлатлари, хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги самимий муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкамланиб бораётганини қайд этиб, чегаралардаги енгилликлар икки мамлакат халқларининг ўзаро борди-келдиси учун кенг йўл ва имкониятлар очгани, бунда энг катта мақсад бўлган халқларимиз розилигига эришилганини таъкидладилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юқори баҳоланди, уни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Биринчи Президент қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Қуръон тиловат қилинди.

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Шу билан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди.

Ўтган йили Наврўз кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи билан борган эди.

Янгиликлар лентаси
0