Ўзбекистон АҚШдаги ватандошлар билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Нью-Йорк
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати мамлакат фаровонлиги йўлида, хусусан, иқтисодиёт, бошқарув, фан ва таълим соҳаларида ватандошларнинг тажриба ва малакаларидан самарали фойдаланишни режалаштирмоқда

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги дипломатик миссиялари (БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхона ва шаҳардаги бош консулхона) АҚШда яшайдиган ватандошлар билан учрашув ўтказди.

Аробиддин Тураханов - Sputnik Ўзбекистон
АҚШдаги сармоя таҳлилчиси: Ўзбекистон Япония даражасига етиб олиши учун имконият бор

"Жаҳон" ААнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакат фаровонлиги йўлида, хусусан, иқтисодиёт, бошқарув, фан ва таълим соҳаларида ватандошларнинг тажриба ва малакаларидан самарали фойдаланишни режалаштирмоқда.

Учрашувда тадбиркорлар, фан-таълим доиралари вакиллари ва Америкадаги етакчи университетлар талабалари иштирок этди.

Учрашув давомида ҳар бир қатнашчи президент Шавкат Мирзиёев томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Жумладан, АҚШдаги етакчи олий ўқув юртлари ва илмий марказларини республикага жалб этиш орқали Ўзбекистон академик ва илмий салоҳиятини ошириш таклиф этилди. Ташаббус гуруҳи талабаларга чет тилини ўқитиш учун АҚШдаги ватандошларни Ўзбекистонга жалб этиш тизимини яратишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида бундан ташқари, хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Янгиликлар лентаси
0