Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус қатнови апрелда тикланади

© Sputnik / Владимир ПесняАвтобус на трассе
Автобус на трассе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобуслар Душанбедан Денов ва Термизга, Панжикентдан Самарқандга ва Хўжанддан Тошкент ҳамда Фарғонага қатнайди

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус қатнови апрелда тикланади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон "Asian Express Terminal" транспорт компанияси раҳбари Султон Камоловга таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, автобуслар Душанбедан Денов ва Термизга, Панжикентдан Самарқандга ва Хўжанддан Тошкент ҳамда Фарғонага қатнайди.

Аммо ҳозирча тожик ва ўзбек транспортчилари шаҳарлараро автобусларда қатнов бўйича тарифларни келишиб олганича йўқ.

Яқин кунларда Тожикистон компанияси делегацияси Тошкентга келиши кутилмоқда.

Ташриф давомида шаҳарлараро автобус қатнови тарифлари бўйича якуний келишувга эришиш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0