Путин 10 нафар ўзбекистонликларга Россия фуқаролигини берди

© Sputnik / Максим БогодвидПаспорт РФ
Паспорт РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин фармони билан 63 кишига Россия фуқаролиги берилди. Уларга, фуқаролик қасамёдини қабул қилганларидан сўнг, Россия фуқароси паспорти берилади.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Владимир Путин, 10 нафар ўзбекистонликларга Россия фуқаролигини бериш ҳақида фармон имзолади, деб хабар қилмоқда ҳуқуқий маълумотлар расмий портали.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Фуқаролиги бўлмаган 100дан ортиқ шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди

Россия президенти умумий ҳисобда 63 кишига фуқаролик бериш ҳақида фармон имзолади. Улар орасида ўзбекистонликлардан ташқари, етти нафар Украина фуқаролари, олти нафардан Арманистон ва Тожикистон фуқаролари, Афғонистон, Беларусь, Озарбайжон ва Молдова республикаларидан беш нафардан, Вьетнамдан – уч киши, Қозоғистондан – икки киши, Исроил, Сербия, Хитой, Ливан ва Қирғизистондан – бир киши бор. Ундан ташқари Россия федерацияси ҳудудида таваллуд топган тўрт киши бор.

Фармонда айтилишига кўра, ушбу шахслар фуқаролик қасамёдини қабул қилганидан кейин Россия фуқароси паспорти берилади. Вояга етмаганлар эса уларнинг ота-оналари томонидан қасамёд қилинганидан кейин фуқароликни қабул қилишади.

Шунингдек, Россия президенти ўз қарори билан уч кишини фуқароликдан чиқарди. Улар латвиялик, санкт-петербурглик ва калининградлик собиқ фуқаролардир.

Янгиликлар лентаси
0