Кемерово фожеасидан сўнг барча савдо марказларида ёнғин профилактикаси ўтказилади

© Sputnik / /Рамиз БахтияровТЦ Ташкент (бывший Туркуаз)
ТЦ Ташкент (бывший Туркуаз) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар ёнғин сигнализацияси ишлаши ва фавқулодда ҳолатларда бинони тезкор тарк этиш йўллари ҳамда ходимларнинг тайёргарлигига алоҳида эътибор беришади.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Кемерово фожеасидан сўнг, Тошкентдаги барча савдо марказлари ёнғин хавсизлигига ёппасига текширувдан ўтказилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Тошкент шаҳар ҳокимиятида доимий фаолият юритувчи, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзэнергоназорат" ходимларидан иборат комиссия, барча савдо марказлари ушбу мавзуда таклифлар тайёрламоқда.   

"Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси одам гавжум жойларда хавфсизликни таъминлаш бўйича доимий фаолият олиб бормоқда. Бир неча кун олдин Кемеровода даҳшатли фожеа юз берди. Шу сабабли мутахассисларимиз савдо марказлари ва шунга ўхшаш объектларини қўшимча ёнғин-профилактика текширувидан ўтказишни режалаштиришган. Биз яна бир бор уларнинг хавфсизлигига амин бўлмоқчимиз. Бу ерда ҳамма нарса муҳим", — деди Тошкент ИИББ Ахборот-мультимедиа маркази раҳбарининг ўринбосари Ирина Сайфутдинова.

Сайфутдинова айтишига қараганда, мутахассислар ёнғин сигнализацияси ишлаши, хабар тарқатиш тизими, тутун йўқотиш тизими ва  ва фавқулодда ҳолатларда бинони тезкор тарк этиш йўлларига ҳамда уларда кўрсатгичлар бўлишига алоҳида эътибор беришади. Шунингдек, савдо марказлари ходимларининг фавқулодда ҳолатларга тайёрлигига алоҳида эътибор берилади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Кемерово шаҳридаги савдо марказида содир бўлган ёнғинда 64 киши қурбон бўлган. Уларнинг орасида болалар кўп. Дастлабки хулосаларга кўра.ю қурбонлар сони бунчалик  кўп бўлишига, эвакуация йўлларининг ёпиқлиги ва савдо маркази ходимларининг нотўғри ҳатти-ҳаракатлари сабаб бўлган.

Янгиликлар лентаси
0