Товуши ўчирилган смартфон ҳам мия фаолиятига халал беради

Oбуна бўлиш
Ёнингизда турган смартфон, ҳаттоки товуши ўчирилган бўлсада, кишининг диққати, яратувчанлик ва мантиқий фикрлаш қобилиятини сусайтирар экан.

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Харвард Бизнес ревью нашри ёзишига қараганда инсон яқинида турган смартфон доимо диққатининг бир қисмини доимо ўзига  жалб қилиб турар экан.

Использование мобильных приложений в смартфоне - Sputnik Ўзбекистон
Смартфонда тўхтовсиз ўйин ўйнаган хитойлик қизнинг кўзи кўрмай қолди

Нашда ёзилишига кўра, 4 нафар маркетинг ва психиология мутахассислари: Кристен Дьюк, Эдриан Уорд, Эйлет Гнизи, Мартен Бослар 800 киши иштирокида қизиқарли илмий изланиш ўтказишган.

Изланиш иштирокчилари 2 босқичда турли вазифаларни бажаришлари керак бўлган: биринчи босқичда матматик масалалар ечиш ва рақамларни эслаб қолиш, иккинчи босқичда – мантиқий ва ижодий  масалалар ечишлари керак бўлган.

Ушбу амалиётларни бажараётган фуқароларнинг бир гуруҳига телефон товуши ва вибрация сигналини ўчириб ёнларига стол устига қўйиб қўйиш, иккинчи гуруҳга телефонни чўнтакларига солиб қўйиш,  учинчи гуруҳга эса телефонларини бошқа хонада қолдириб кириш сўралган.

Тадқиқот натижалари изланувчиларни ҳайратда қолдирган. Берилган топшириқларни энг яхши бажарганлар — телефонларини қўшни хонада қолдириб келганлар бўлган. Энг ёмон натижа кўрсатганлар эса – телефонларини стол устига қўйганлар бўлган.

Бундан ягона хулоса – телефон доимо инсон олдида бўлса, ҳатто унинг товуши ўчирилган бўлса-да, кишининг мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Чунки смартфондан фойдаланишга ўрганиб қолган киши, ўзи буни яққол англамасада, доимий равишда янги бирор хабар келмадимикин деган фикр билан тез-тез текшириб кўргиси келади. Кўпчиллик бундай ҳаракатлардан ўзини тийиб тура олсада, миянинг бир қисми ана шу фикр билан банд бўлади.

Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон
Дубай аэропортида паспорт ўрнига смартфонлардан фойдаланилади

Айнан шу сабабдан, имтиҳон, лекция ёки бирор йиғилишга телефон олиб кирган кишининг фаолияти самарадорлиги, телефонсиз келган кишига нисбатан сус бўлар экан.

Ундан ташқари ривожланган мамлакатларда смартфонлардан ўта фаол фойдаланаётган кишилар гапгап ва одамови бўлиб қолиши ҳам кузатилмоқда.  Япония, Буюк Британия каби ривожланган мамлакатларда: жамиятда кишилар орасидаги жонли мулоқот камайиб, баъзилар ҳатто оила даврасида ҳам кам мулоқот қиладиган бўлиб қолмоқда. Кузатилаётган яна бир хавотирли ҳолат – бу сотувчи билан жонли мулоқотдан қочиш ниятида, ҳамма нарсани интернет орқали харид қиладиган ёшлар тоифаси пайдо бўлаётганидир.

Смартфон Android One - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда интернет орқали қайси смартфонлар энг кўп сотилади

Смартфонлар фойдаси ва зарарини яхшилаб ўтганилган баъзи мамлакатларда одамлар ҳафтанинг бир куни ёки ҳар куннинг бир соати давомида телефонларини ўчириб қўйиб, ўз оила аъзолари ва атрофдагилар билан “жонли мулоқот вақти” ташкил қилишни одат қилиб олмоқда.

Муаллифлар ҳақида: Кристен Дьюк — Калифорния университетида маркетинг фанлари номзоди.  Эдриан Уорд — Техас университетида маркетинг кафедраси доценти. Эйлет Гнизи — Калифорния университетида маркетинг ва кишилар хулқ-атворини ўрганиш факультети доценти. Мартен Бос — Карнеги-Меллон Университетида илмий ходим.

Манбаа Харвард Бизнес ревью.

Янгиликлар лентаси
0