Россия ва Ўзбекистон орасида тинч атом шартномаси кучга кирди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишМакет реактора "Брест"
Макет реактора Брест - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тинч атом шартномаси Ўзбекистонда миллий атом инфратузилмаси яратиш, атом энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, АЭС қуриш, илмий реакторлар қуриш ва уларга бутун умри давомида техник хизмат кўрсатишни назарда тутуган.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон орасида имзоланган тинч атом шартномаси 1 апрелдан бошлаб кучга кирди, деб хабар қилмоқда Россия ҳуқуқий ҳужжатлар расмий портали.

Белоярская АЭС в Свердловской области - Sputnik Ўзбекистон
Лихачев: Россия Ўзбекистонда атом электр станциясини қуришни таклиф этди

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил охирида “Росатом” бош директори Алексей Лихачев ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Нодир Отажоновлар томонидан ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди.

Ушбу шартнома Ўзбекистон ва Россия орасида тинч атом соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос яратади.

Тинч атом шартномаси Ўзбекистон миллий атом инфратузилмаси яратиш, атом энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, АЭС қуриш, илмий реакторлар қуриш ва уларга бутун умри давомида техник хизмат кўрсатиб туришни ўз ичига олган.

Шунингдек, ушбу шартнома доирасида уран конларини разведка қилиш, Ўзбекистон минерал хом-ашё базасини ўрганиш, уран қолдиқлари бор конларни қайта ишлашни бошлаш, радиоактив изотоплар ишлаб чиқариш ва улардан саноат, медицина, қишлоқ хўжалиги ва илмий изланишларда фойдаланишни йўлга қўйиш мумкин.

Шартнома муайян лойиҳаларни ва илмий изланишни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар яратиш, экспертлар алмашуви, семинар ва симпозиумлар ўтказишни ҳам назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0