ОАВ: Ўзбекистонда Ҳиндистон мудофаа заводи қурилиши мумкин

CC BY-SA 4.0 / Министерство обороны РФ / Узбекские военнослужащие
Узбекские военнослужащие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан аввал, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куз мавсумида Ҳиндистонга ташриф режалаштирилганлиги ҳақида хабар берилганди.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ҳиндистонга республика ҳудудида мудофаа ишлаб чиқариш мажмуасини жойлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг The Economic Times нашри хабар қилди. 

Таъкидланишича, Тошкент таклифи ҳали муҳокама қилинмоқда. Бироқ Ҳиндистон мудофаа ускуналарини Ўзбекистонга экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Агар Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистонда мудофаа ишлаб чиқариш мажмуасини ташкил этишга қарор қилса, у чет элдаги биринчи мудофаа мажмуасига айланади ва Деҳлига Хитой фонида Евроосиёда стратегик ўринни эгаллашга имкон беради, дея таъкидлайди The Economic Times нашри.

Индия. - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев кузда Ҳиндистонга ташриф буюради

Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мобашер Жавед Акбар билан учрашганди.

Учрашувда Мобашер Жавед Акбар Ҳиндистон делегацияси номидан Ўзбекистон ҳукуматини Афғонистон тинчлик жараёни ва минтақа учун Тошкент анжуманининг муҳим якунлари билан табриклади. Анжуманда БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари, халқаро ва минтақавий тузилмалар ҳамда Афғонистонга қўшни давлатларнинг юқори даражали делегациялари йиғилганлиги қайд этилди.

Ҳиндистон сўнгги вақтларда мудофаа бўйича алмашув, таълим ва ҳарбий тиббиёт соҳасида Тошкент билан ҳамкорликни кенгайтирди. Ҳар икки томон ҳарбий ходимларни алмашиш ва ўқитишга қўшимча туртки беришга ҳаракат қилмоқда.

Бундан аввал, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куз мавсумида Ҳиндистонга ташриф режалаштирилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар лентаси
0