23:46 18 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Грузовые вагоны

Тожикистон Ўзбекистондан бошқа ҳаммага юк ташиш нархларини оширди

© pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
83510

Тожикистон шимолидаги темир йўллар орқали нефт маҳсулотларини ташиш нархи деярли 60%га, суюлтирилган газни ташиш нархи 93%га, бошқа маҳсулотлар учун эса 2,4 бараварга ошди

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Тожикистон шимолида темир йўл орқали юк ташиш нархлари оширилди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон ТожикТАга таяниб.

"Тожикистон темир йўл компанияси Сўғд вилояти ҳудуди орқали юк олиб ўтишнинг ички тарифларини сезиларли даражада оширди. Янги тарифлар шу йилнинг 5 апрелидан бошлаб амал қилади", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, 5 апрелдан Тожикистон шимолидаги темир йўллар орқали нефт маҳсулотларини ташиш нархи деярли 60%га, суюлтирилган газни ташиш нархи 93%га, бошқа маҳсулотлар учун эса 2,4 бараварга ошди.

Мисол учун, эндиликда "Сари Оғоч" (Қозоғистон) пунктидан Хўжандга бир тонна бензин етказиш 57,94 долларга тушади (аввал 37,85 доллар эди). Суюлтирилган бензин учун эса етказиб берувчи 40,16 доллар тўлайди (аввал 28,8 доллар).

Бу ўзгаришлар фақатгина Ўзбекистондан келтириладиган юкларга тааллуқли эмас.

Асосий мавзулар

  • Ванесса Мэйнинг концертига бепул чипталар Ёшлар Иттифоқининг фаол аъзолари, Ўзбекистондаги дипломатик корпуслари вакиллари, Маданият ходимларига тарқатилади.

    152
  • Путин ва Меркель Сурия ва Украина, АҚШ санкциялари ҳамда йирик халқаро тижорий лойиҳалар, шу жумладан, "Шимолий оқим-2" лойиҳасини муҳокама қиладилар.

    22
  • Здание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан в Ташкенте

    Корпорация вакиллари Ўзбекистонда биринчи навбатда сиёсий ва иқтисодий вазиятнинг барқарорлиги ҳамда инвесторларнинг хавфсизлиги мустаҳкам таъминланаётганлиги туфайли Ўзбекистон бозорига капитал киритиш истиқболли эканлигини таъкидладилар

    386