Санъаткорлар президент номидан пул мукофоти билан рағбатлантирилади

© mcs.uzНаграждение узбекских артистов
Награждение узбекских артистов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор билан санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Жорий йил 6 апрел куни ўзбек миллий маданияти ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборот портали.

Қарор билан миллий маданият ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра: миллий маданият ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорлар ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофотланганлик тўғрисида сертификат топширилади.

Мукофотлашга, қоида тариқасида, қуйидаги соҳаларда фаолият юритаётган маданият соҳаси вакиллари тавсия этилади:

— композитор, бастакор ва санъатшунослар;

— театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари;

— дирижёрлар, балетмейстерлар; мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари;

— достон ижрочилиги намояндалари;

— шоир ва ёзувчилар;

— музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар;

— тасвирий ва амалий санъат вакиллари, дизайнерлар.

Мукофотлашга маданият соҳасининг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган номзодлар ҳам тавсия этилиши мумкин.

Мукофотлаш маросими ҳар йили Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0