Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина застегивает портфель
Мужчина застегивает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаган Ғайрат Ҳидоятов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ғайрат Ботирович Ҳидоятов республика бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Бош прокуратурасида янги тайинлов амалга оширилди

Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати хабар берди. У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Отабек Муродов мамлакат бош прокурори этиб тайинланганди.

Муродов 2015 йил апрелидан республика бош прокурори бўлган, ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати (аввалги МХХ) раиси сифатида фаолият юритаётган Ихтиёр Абдуллаевнинг ўрнига ушбу лавозимни эгаллаганди.

Янгиликлар лентаси
0