Тошкентда ШҲТ мажлиси бўлиб ўтмоқда

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда ШҲТ мамлакатлари ўзаро транспорт тизимларини ривожлантириш, чегаралардан ўтиш механизмларини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Тошкентда 11-12 апрел кунлари Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти аъзо мамлакатлар транзит потенциалини ривожлантириш бўйича мажлис ўтказмоқда.   

Тадбир доирасида ШҲТга аъзо мамлакатлар вакиллари ўзаро транспорт тизимларини ривожлантириш, чегаралардан ўтиш механизмларини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилишмоқда.

Ушбу соҳада автомобил йўлларини ривожлантириш дастурига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу дастур ШҲТ мамлакатлари ҳудудида халқаро автомобил қатновлари учун қулай шароит яратиш, халқаро транспорт хизматлари бозорида ШҲТ рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керак-ки, автомобил йўлларини ривожлантириш дастурида ШҲТнинг янги аъзолари — Ҳиндистон ва Покистон ҳам иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0