16:26 26 Апрел 2018
Эфир
Узбекистан и Россия подписали дорожную карту об увеличении рейсов между странами

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиарейслар сони икки баравардан кўпроққа оширилади

Минтранс России
Жамият
Ҳавола олиш
155 0 0

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Россия ва Ўзбекистон авиаташувчилари учун частоталар сони икки баравардан кўпроқ оширилади. Бу ҳақда Россия Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, кеча, 11 апрел куни Москвада Россия ва Ўзбекистон авиация раҳбариятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

"Музокаралар давомида Россия ва Ўзбекистон авиаташувчилари учун частоталар сонини икки баравардан кўпроққа ошириш бўйича келишувга эришилди ҳамда шартномавий йўналишларда тижорат ҳуқуқларини кенгайтириш борасида йўл харитаси имзоланди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Россия янги авиарейслар борасида бир қарорга кела олмагани хабар қилинганди.

Асосий мавзулар