20:57 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Первый ресторан известной международной сети KFC откроют в центре Ташкента

Ўзбекистондаги илк KFC ресторани қаерда жойлашиши маълум бўлди

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
44710

Ресторан 24 соат давомида ишлайди, автоҳаваскорлар эса машинасидан тушмасдан буюртма беришлари мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Товуқ гўштидан тайёрланган емаклари билан ном қозонган KFC тармоғининг Тошкентдаги ресторани Халқаро Вестминстер университети қаршисида очилади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бир неча кун олдин ресторан жойлашадиган ерда умумий қурилиш ишлари бошланди, унинг яқинида эса пойтахтдаги илк тармоқ ресторани қай тартибда ишлашини намойиш этувчи баннерлар пайдо бўлди. Унга кўра, ресторан 24 соат давомида ишлайди, автомобил ҳайдовчилари учун эса таом олиб келиб берилади.

Вывеска кафе KFC
© Sputnik / Наталья Селиверстова

Унинг очилиш муддати ҳақида эса баннерларда "Тез кунда" деб ёзилган бўлсада, ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Қурилиш майдонидаги ҳолатга қаралганда, лойиҳа иш бошлаши учун компанияга камида бир ойдан ортиқ вақт керак бўлади.

Аввалроқ KFC, McDonald's ва Baskin Robbins каби дунёга машҳур тезкор овқатланиш тармоқлари Ўзбекистон бозорига киришни режалаштираётгани ҳақида Ўзбекистон собиқ ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, KFC штаб-квартираси АҚШнинг Кентукки штатидаги Луисвилл шаҳрида жойлашган. У савдо ҳажми бўйича жаҳонда McDonald's компаниясидан кейин иккинчи ўринда туради. Компаниянинг 110дан ортиқ мамлакатда 42,7 мингга яқин ресторани бор.

Асосий мавзулар