16:08 26 Апрел 2018
Эфир
В Ташкенте заработал первый банкомат с функцией обмена валюты

Марказий банк картадан қанча миқдорда валюта ечиб олиш мумкинлигига аниқлик киритди

© Foto : GlobUz
Жамият
Ҳавола олиш
81202

Ўзбекистонда шу йилнинг 1 ноябрига қадар туну кун ишлайдиган автоматлашган валюта алмаштириш пунктлари ишга тушиши хабар қилинганди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки валюта операциялари борасидаги сўровлар юзасидан маълумот берди.

Банк матбуот хизматининг билдиришича, юридик шахслар жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин; экспорт билан шуғулланувчи фирма ва бошқа субъектлар хорижий валютадан тушумини мажбурий сотиш талабисиз фойдаланишлари мумкин.

Фуқаролар банк карталаридаги хорижий валютани ҳеч қандай чекловларсиз ечиб олишлари, онлайн-тизимлар орқали ўтказишлари, рухсатномасиз 5 минг долларгача маблағни республика ташқарисига олиб чиқишлари мумкин, фақат 2 минг доллардан ортиқ маблағ бўлган тақдирда мажбурий декларациялаш лозим бўлади.

Якка тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари ўзларининг банкдаги ҳисобварағидан нақд валютани чекланмаган миқдорда ечиб олиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда шу йилнинг 1 ноябрига қадар туну кун ишлайдиган автоматлашган валюта алмаштириш пунктлари ишга тушиши хабар қилинганди.

Асосий мавзулар