Росатом Ўзбекистон билан атом станциясини қуриш масаласини муҳокама қилмоқда

© AFP 2023 / ERIC PIERMONTЭмблема Росатома, архивное фото
Эмблема Росатома, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон яқин вақтларда атом станциясини қуриш тўғрисида битим имзоланади. Шунингдек, Саудия Арабистон билан ҳам иш олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. "Росатом" Ўзбекистон ҳукумати билан республикада атом станциясини қуриш тўғрисидаги битим муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев маълум қилди.

Макет реактора Брест - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон орасида тинч атом шартномаси кучга кирди

"Ҳозир биз Ўзбекистон ҳукумати билан станцияси қуриш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга чиқиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз", — деб таъкидлади Лихачев Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашув чоғида.

"Росатома" раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва ТИВ кўмагида келгусида электр станциялар қуришни истак билдирган давлатларнинг рўйхати кенгайишига умид билдирди, деб ёзади РИА Новости.

"Бу борада Саудия Арабистон ва Ўзбекистон билан иш олиб бормоқдамиз. Гарчи бу Ўзбекистон учун янги иш эмас, умуман олганда, совет даврида бу ерда атом тармоғидаги илмий-тадқиқот реакторлари ишлаган. Бироқ йирик атом станцияси у ерда йўқ", — деб таъкидлади Лихачев.

Янгиликлар лентаси
0