16:56 18 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Такси

Адлия вазирлиги жисмоний шахсларга такси хизмати кўрсатишга рухсат берилмаганини билдирди

© Sputnik / Артем Житенев
Жамият
Ҳавола олиш
270 0 0

Жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласи яна бир бора қўшимча ўрганиб чиқилади

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2018 йил 1 июндан жисмоний шахсларга такси хизмати кўрсатишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарни рад этди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Адлия вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, Ўзбекистон президентининг чоршанба куни имзоланган "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига ушбу меъёр киритилмаган.

"Муҳокамага қўйилган лойиҳанинг 6-иловасида сиғими 4 йўловчи ўринга мўлжалланган енгил автомобилларга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган эди. Муҳокама давомида муҳокамада тушган таклифлар, фикрлардан келиб чиқиб лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилган. Жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласи яна бир бора қўшимча ўрганиб чиқиш учун фармон лойиҳасидан ажратиб олинган", — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Аммо суҳбатдош Sputnik мухбирининг нега аввалроқ вазирлик Телеграм каналида 2018 йил 1 июндан жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатишга рухсат этилиши ҳақидаги хабар жойлаштирилгани тўғрисидаги саволига жавоб бера олмади. Кейинчалик ушбу хабар Ўзбекистондаги етакчи электрон ОАВ ва хорижий ахборот агентликлари томонидан кенг тарқатилган эди.

Адлия вазирлигининг билдиришича, юқоридаги фармоннинг 7-бандида тегишли давлат органларига лицензиялаш ва рухсат бериш тартибларини такомиллаштиришда давом этиш ҳақида топшириқ берилди. Яъни бу йўналишда ишлар давом этмоқда.

Асосий мавзулар