Уч ой ичида аёллар маслаҳат марказларига уч мингга яқин аёл мурожаат қилди

© AP PhotoУзбекские женщины беседуют на улице
Узбекские женщины беседуют на улице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уларга марказ ходимлари томонидан тиббий-психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудлардаги "Аёллар маслаҳат марказлари"нинг ишонч телефонлари рўйхатини эълон қилди.

Ижтимоий кўмакка, тиббий-психологик ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёллар учун ишонч телефонлари куну тун хизматда бўлиши билдирилмоқда.

Хотин-қизлар қўмитаси сайтида айтилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида "Аёллар маслаҳат марказлари"га Ўзбекистон бўйича 3000га яқин аёл мурожаат қилган. Уларга марказ ходимлари томонидан тиббий-психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг феврал ойида Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева Ўзбекистонда аёллар билан мутлақо янгича услубларда иш олиб бориш ва янги тузилмаларни ташкил қилиш кераклигини айтганди.

Янгиликлар лентаси
0