00:56 18 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Врач скорой помощи

Тошкент шаҳар ҳокимлиги врачлар мажбуран кўча тозалашга чиқарилмаганини билдирди

CC0 / pixabay
Жамият
Ҳавола олиш
22702

Маълум қилинишича, оилавий поликлиника ҳудудини тозалаш ишларида фақат кичик ва ўрта тиббий ходимлар, хўжалик ишларини юритувчи ходимлар жалб қилинади ва улар ўз махсус кийимларида тозалаш ишларига қатнашишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати кейинги пайтда айрим хорижий нашрлар, интернет сайтлари пойтахтда ҳамшира ва врачлар мажбуран тозалик ишларига жалб қилинаётганлиги тўғрисида мақолалар чоп этаётганини билдирди ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника врачлари ҳақидаги мақолага раддия берди.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сон оилавий поликлиникаси ходимлари ҳам туман аҳолиси сингари умумхалқ ҳашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашиб, доимо ўз ҳиссаларини қўшиб келадилар. Ходимлар поликлиника ҳудудларини тозалаш ишларини фақат шанба кунлари, яъни "озодалик куни"да ишдан ташқари вақтда бажарадилар.

Оилавий поликлиника иккинчи умумий амалиёт бўлими мудири Гулчеҳра Саидованинг айтишича, оилавий поликлиника ҳудудини тозалаш ишларида фақат кичик ва ўрта тиббий ходимлар, хўжалик ишларини юритувчи ходимлар жалб қилинади ва улар ўз махсус кийимларида тозалаш ишларига қатнашишлари мумкин. Шифокорлар ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб қилинмайдилар. Қолаверса ҳеч қандай мажбурлашлар йўқ.

Асосий мавзулар