21:27 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Специальный комплекс со встроенным зеркалом Гезелла позволяет проводить допросы и очные ставки без прямого контакта подозреваемых или обвиняемых с потерпевшими и свидетелями

Тошкент шаҳар ИИББда махсус тергов мажмуаси очилди

Пресс-служба ГУВД
Жамият
Ҳавола олиш
76 0 0

Maxсус хоналарнинг ташкил этилиши фуқароларнинг, хусусан вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини судга қадар иш юритувда ҳимоя қилишни кучайтиради.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасида сўроқ жараёнини стенография усулида ёзиб олиш, видеокузатув, шунингдек, аудио ва видео қайд этиш тизими билан жиҳозланган махсус мажмуа очилди.

Maxсус хоналарнинг ташкил этилиши фуқароларнинг, хусусан вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини судга қадар иш юритувда ҳимоя қилишни кучайтиради, оғир ва ўта оғир жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш самарадорлигини оширади.

"Гезелл ойнаси билан ўзаро боғланган махсус хоналар гумон қилинувчининг жабрланувчи ва гувоҳлар, жумладан, болалар билан тўғридан-тўғри алоқасини чегаралаган ҳолда сўроқ, шахсни таниш ва бошқа тергов ҳаракатларини олиб боришга имкон яратади. Бу эса жиноят процессининг вояга етмаган иштирокчиларини қайтадан руҳан жароҳатламасликда муҳимдир" — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Интерьер одной из специальных комнат для допроса обустроен под детскую игровую комнату
Пресс-служба ГУВД
Интерьер одной из специальных комнат для допроса обустроен под детскую игровую комнату

Яна бир хона эса болалар ўйин майдончаси кўринишида жиҳозланган: бу ерда жиноятдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган вояга етмаганлар сўроқ қилинади.

Бу каби махсус хоналар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймаслик, тергов қилиш жараёнида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда далиллар мақбуллиги талабларига оғишмай ва қатъий риоя қилиш, шунингдек жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турлари каби ноқонуний усулларни қўллашни бартараф этишга хизмат қилади.

Асосий мавзулар