Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталаридан бирининг номи ўзгарди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси эндиликда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси деб ўзгартирилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири. 

Қўмита номининг ўзгариши масъулият соҳаси кенгайганлиги билан боғлиқ. Аввал қўмитанинг фаолият доираси фақат ахборот соҳаси ривожланишига қаратилган бўлса, эндиликда қўмита инновацияларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётининг турли соҳаларига илғор технологияларни жорий қилиш йўналишида ҳам фаолият юритади. Бу каби қўмиталар Европа парламентида, шунингдек Австралия, Ирландия ва Канада парламентларида мавжуд.

Здание Юридического института в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент давлат юридик университети коллеж битирувчиларини имтиҳонсиз қабул қилади

"Олдин қўмитанинг тармоқ йўналишларга, яъни телекоммуникация, массмедиа фаолияти, ахборот-кутубхона идоралар, реклама ва нашрлар бозорига эҳтибор қаратилган бўлса, энди эса ахборот ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларда янада фаол ишлашни бошладик", — деди қўмита раҳбари Илхом Абдуллаев.

Унинг сўзларига кўра, қўмита аъзолари турли соҳаларда инновацияларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишларга фаол жалб этилмоқда.

"Қўмита инновация соҳасида ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларини тартибга солиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, илмий, илмий-техникавий ва бошқа инновацион фаолият натижаларини яратиш, ривожлантириш борасида Инновацион ривожланиш вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилади", — деб қўшимча қилди Илхом Абдуллаев.

Янгиликлар лентаси
0