Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

© AP Photo / Wally SantanaГрафики сейсмологической активности
Графики сейсмологической активности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зилзила кучи Самарқандда 2 балл, Жиззахда 3 баллни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 16 апрель куни Тошкент вақти билан соат 17:18 да республика ҳудудида ер силкиниши қайд этилди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 196 км узоқликда жануби-ғарбий йўналишда Жиззах вилояти ҳудудида қайд этилган.

Зилзила магнитудаси марказда 3,5 ташкил этди. Зилзила кучи Самарқандда 2 балл, Жиззахда 3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Янгиликлар лентаси
0