06:20 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Ветеран войны

Уруш фахрийларига 5 миллион сўмдан мукофот берилади

Анвар Халимов
Жамият
Ҳавола олиш
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (28)
333 0 0

Мукофотлар 9 май – Хотира ва Қадрлаш умумхалқ байрами кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчи ва ногиронларига тантанали равишда топширилади.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Бу йил ҳам Ўзбекистонда 9 май байрами арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчи ва ногиронларига 5 миллион сўмдан мукофот берилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти имзолаган қарорда айтиб ўтилган.

“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгилансин”, — дейилган президент қарорида.

Қарорда айтилишига кўра, ушбу пул мукофоти “Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида”, берилмоқда.

Қарорда шунингдек, мукофотлар Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда тантанали ва байрамона вазиятда топширилиши кераклиги айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир неча йилдан буён 9 май арафасида уруш фахрийларига пул мукофотлари топшириб келинмоқда. Хусусан, 2015 йилда 600 минг сўмдан, 2016 йилда 800 минг сўмдан, 2017 йилда 2 миллион сўмдан мукофот берилган эди.

Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (28)

Асосий мавзулар