02:24 20 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Многофункциональный робототехнический комплекс разминирования Уран-6

Тожик-ўзбек чегарасини миналардан тозалаш қачондан бошланиши айтилди

© Sputnik / Саид Царнаев
Жамият
Ҳавола олиш
46412

Миналардан тозалаш ишлари бошланганида жараённи кузатиш учун ОАВ вакиллари таклиф этилади

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон чегара олди ҳудудларни миналардан тозалаш масаласи билан шуғулланувчи қўшма ишчи гуруҳи ташкил этди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон ТожикТАга таяниб.

Флаги Узбекистана и Таджикистана
© Официальная страница пресс-службы президента РТ в Facebook

"Умумий чегарани миналардан тозалаш катта эҳтимол билан шу йилнинг май ойи ўрталаридан бошланади", — деган манба ТожикТАга.

У бугунги кунда Тожикистон ва Ўзбекистон умумий чегарасининг қайси участкалари миналаштирилгани ҳақидаги саволга жавоб бермаган.

"Бу маълумотлар махфий ҳисобланади, лекин ишончим комилки, миналардан тозалаш ишлари бошланганида жараённи кузатиш учун ОАВ вакиллари таклиф этилади", — таъкидлаган манба.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 март кунги Тожикистонга ташрифи Ўзбекистон президентининг ушбу мамлакатга кейинги 18 йил давомидаги илк ташрифи бўлди.

Асосий мавзулар