16:00 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Автомобиль скорой помощи

Жаҳон банки Ўзбекистонга 60га яқин замонавий тез ёрдам машиналари олиб беради

© Sputnik / Максим Богодвид
Жамият
Ҳавола олиш
25710

Жаҳон Банки Ўзбекистон тез ёрдам тизимини ривожлантиришга 100 млн доллар ажратди. Ушбу маблағ шифокорлар малакаисни ошириш, вилоятларда диспетчерлик марказлари барпо этиш ва тиббий ускуналар сотиб олишга сарфланади.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистон тезкор тиббий ёрдам тизимини ривожлантиришга 100 млн доллар ажратди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Маблағ ажратилиши жаҳон банкининг ижроия директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланди. Маблағлар ЖБ таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш ассоциацияси маблағларидан ажратилади.

“Тез  тиббий ёрдам тизимини яхшилаш лойиҳаси, бу йил Ўзбекистонда амалга оширилаётган тўртинчи лойиҳа бўлиб, дастлабки тўрт ойда унинг умумий қиймати 940 миллион долларни ташкил қилади. Янги тизим йилига 6 миллионга яқин беъморларга сифатли хизмат кўрсата олади”, — деди Ўзбекистондаги Жаҳон банки ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.

Банк хабарига кўра, Ўзбекистонда бугунги кундаги мавжуд бўлган тез тиббий ёрдам тизими фуқаролар мурожаатларига етарли даражада тез ва сифатли жавоб бера олмайди.  

Айни дам да Ўзбекистонда 18300 кишига битта тез ёрдам машинаси тўғри келади. Амал қилаётган миллий стандартга кўра ҳар 13000 кишига битта тез ёрдам машинаси тўғри келиши керак.

Ундан ташқари, бугунги кунда хизмат кўрсататётган автомобилларнинг катта қисми бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш имконига эга эмас. Уларда тиббий ёрдам аппаратураси жойлаштириш ва беъморни касалхонага етказиш вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш учун жой кам.

Экспертлар қайд этишига кўра, тез ёрдам тизимида ишлаётган ходимларнинг тиббий асбоб-ускуналар ва дори воситалари билан таъминланиш даражаси паст. Тез ёрдам ходимларининг йўл-транспорт ҳодисалари, юрак-қон томир касалликлари ва оғир касалларга ёрдам кўрсатиш даражаси яхшиланишни талаб қилади.  

“Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 12 вилояти ва Тошкент шаҳрида тез ёрдам бригадалари ҳаракатини мувофиқлаштириб турувчи диспетчерлик мажмуалари пайдо бўлади. Мажмуа асосини турли фожеаларга тез ва самарали жавоб берувчи ягона автоматлаштирилган бошқарув ва алоқа тизими ташкил этади”, — дейишди банкда.

Маблағлар, шунингдек, шифокор ва ҳамшираларнинг малакасини ошириш, 60га яқин замонавий тез ёрдам машиналари ҳамда инсон ҳаётини сақлаб қолувчи тиббий ускуналар сотиб олишга сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки Ўзбекистонда 17та турли лойиҳаларни молиялаштирмоқда. Уларнинг умумий қиймати 2,8 миллиард доллардан ошган. Ушбу лойиҳалар қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш, энергетика, транспорт, сув таъминоти, санитария ва таълим тизимларининг самарадорлигини оширишга  қаратилган.

Асосий мавзулар