10:21 30 Март 2020
Эфир
  • RUB130.22
  • EUR10572.34
  • USD9520.34
Жамият
Ҳавола олиш
1034 0 0

Бозор кўчирилганидан сўнг унинг ўрнида нима қурилиши ҳозирча номаълум.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Пойтахтдаги йирик бозорлардан бири – Қўйлиқ деҳқон бозори Тошкентдан ташқарига кўчирилади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ушбу маълумотни Sputnik мухбирига Бектемир тумани ҳокими Шопўлат Асқаров тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, бозорнинг кўчирилиш муддати аниқ эмас, ҳозирда унинг қаерга кўчирилиши масаласи ҳал қилинмоқда.

"Ҳозирда Тошкент вилоятида бозор кўчириладиган жой аниқланмоқда, у ерда янги павильонлар ва барча зарур инфратузилма бунёд этилади. Бу ишларни ўтган йили бошлаш режалаштирилганди. Янги бозор қуриб битказилганидан кейин Қўйлиқ деҳқон бозори у ерга кўчирилади, унинг ёнида жойлашган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори ўз ўрнида қолади. Буюм ва қурилиш бозорлари ҳам жойида қолади", — деди Асқаров.

Бозор кўчирилганидан сўнг унинг ўрнида нима қурилиши ҳозирча номаълум. Бу ерда Тошкент вилоятидан келганлар шаҳар жамоат транспортига чиқишлари учун замонавий транспорт боғламаси қурилиши мантиққа мос келган бўларди. Балки Қўйлиқ билан "Дўстлик" бекатини боғлайдиган ерусти метроси ҳалқа йўлининг сўнгги бекати шу ерга қурилар.

Асосий мавзулар