Тошкент ва Бишкек чегарадаги баҳсли вазиятлар ечими борасида келишиб олишди

© SputnikПограничник на участке границы, архивное фото
Пограничник на участке границы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар давлат чегарасини қўриқлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга тайёрлиги ва манфаатдор эканлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара идоралари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожланиши шароитида чегарада ўзини қандай тутиш қоидаларининг янги таҳририни тасдиқлади, деб хабар берди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари матбуот хизмати.

Пограничник на участке границы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-қирғиз чегарасида юз берган ҳодиса билан махсус гуруҳ шуғулланади

Матбуот хизматининг хабарига кўра, томонлар давлат чегарасини қўриқлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга тайёрлиги ва манфаатдор эканлигини таъкидлади ҳамда чегаралар хавфсизлигига асосий замонавий таҳдидларни муҳокама қилди. Бундан ташқари, 2018 йилнинг биринчи чорагида ўзбек-қирғиз чегарасини қўриқлаш бўйича фаолият якунлари таҳлил қилинди, долзарб масалалар ва уларни ўзаро маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилди.

Апрел бошларида Қирғизистон чегарачилари Жалол-Обод вилоятининг Ақси туманидаги мамай қишлоғида ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистон фуқаросига ўқ узгани ва у ҳалок бўлганини билдирганди. Ўзбекистон ДХХ давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси фуқаро чегарани ноқонуний кесиб ўтгани, чегара хизмати талабларига бўйсунмаганини ва ярадор қилинганини билдирди. Кейинроқ икки давлат чегара хизмати раҳбарлари ҳодисани биргаликда ўрганиб чиқишга ҳамда чегара бузилиши ҳолатида қуролдан фойдаланмасликка келишиб олди.

Янгиликлар лентаси
0