03:54 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев икки Корея раҳбарлари учрашувини тарихий воқеа деб баҳолади

© Пресс-служба Президента узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
278 0 0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея раҳбари Мун Чжэ Инга табрик мактуби йўллади

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президенти Мун Чже Инга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан ўтказилган саммит муносабати билан табрик мактуби йўллади. Табрик матни президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

"2018 йилнинг 27 апрел куни корейс халқи солномасида чин маънода тарихий воқеага айланган Пханмунжомда ўтказилган Кореялараро саммит муваффақиятли ўтгани билан сизни самимий қутлайман", — дейилади табрик мактубида.

Мирзиёевнинг билдиришича, Жанубий Корея раҳбарининг қатъий позицияси ва мунтазам саъй-ҳаракатлари натижасида давлатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга йўналтирилган саммит муваффақиятли ўтган.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон КХДР ва Жанубий Корея ҳудудларида ядровий қуролсизланиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирган. Ўзбекистон президенти шунингдек, Мун Чжэ Иннинг икки мамлакат ўртасидаги автомобил ва темир йўл қатновларини тиклаш ташаббусини алоҳида эътироф этган.

Табрик мактубида Ўзбекистон бундан буён ҳам корейс халқининг бирлашиш, умумфаровонлик ва тараққиёт мақсадида Корея яриморолида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги фаол амалий қадамларини қатъий қўллаб-қувватлаши билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, КХДР ва Жанубий Корея раҳбарларининг учрашуви якунида тўлиқ қуролсизланиш ва гуманитар муаммоларни ҳал қилиш масалаларини ўз ичига олган қўшма декларация имзоланди.

Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

Асосий мавзулар