Мирзиёев ва Эрдўғоннинг тор доирадаги музокаралари бошланди

Oбуна бўлиш
Бугун, 30 апрель куни Кўксаройда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 апрель куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Бугун, 30 апрель куни Кўксаройда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Президент Турции прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Туркия президенти расмий ташриф билан Тошкентга келди

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Учрашувда асосан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ўтган йилги давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ишончни мустаҳкамлаб, барча соҳалардаги алоқаларга кенг йўл очган эди.

Янгиликлар лентаси
0