01:22 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи (9)
55020

Туркия президенти Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, ўзбек халқининг тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Таййип Эрдўғон Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилинди.

"Ўзбек ва турк халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир. Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар Туркияда ҳам эъзозланади. Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир.

Олий мартабали меҳмонга унинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, "Кўнглинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин" деган ғоянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди. Мустақиллик йилларида бу маскан юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар кўп келадиган зиёратгоҳга айланди, "- дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Туркия президенти Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, ўзбек халқининг тарихи ва маънавиятига ҳурмати баландлигини таъкидлади.

Зиёрат туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Мавзу:
Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи (9)

Асосий мавзулар