Наманганда мамлакатда қиёси йўқ бўладиган майдони 110 гектарли боғ қурилади

© Пресс служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительных работ в парке культуры и отдыха города Намангана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительных работ в парке культуры и отдыха города Намангана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур кўнгилочар масканда йилига 100 минг кишига хизмат кўрсатиш мўлжалланган. Уни 2019 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельность Наманганского городского центра государственных услуг - Sputnik Ўзбекистон
Президент Намангандаги давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди

110 гектар майдонни эгаллаган ушбу боғда очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси, кичик стадион, муз саройи, тўрт юлдузли меҳмонхона, йирик аттракционлар, эртаклар шаҳарчаси, савдо шохобчалари, кутубхона ва интернет кафе, боулинг ва фитнес клублари, ҳунармандлар маркази, амфитеатр, аквапарк ва бошқа объектлар бўлади. Ўзига хос ландшафтга эга бўлган ҳудудга ноёб манзарали дарахт ва гуллар кўчатлари экилиб, ботаника боғи яратилади.

Мазкур кўнгилочар масканда йилига 100 минг кишига хизмат кўрсатиш мўлжалланган. Уни 2019 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш, 1 минг 500 га яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Бугунги кунда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.

“Давлатимиз раҳбари истироҳат боғини сифатли ва хавфсиз барпо этиш бўйича тавсиялар берди. Нафақат вилоят, балки мамлакатимизда қиёси йўқ бўладиган мазкур паркка "Афсона" деб ном беришни таклиф қилди”, — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, шу ерда Наманган шаҳри Гулистон даҳасида бунёд этилиши мўлжалланган “Namangan City”, Поп туманида қуриладиган замонавий савдо мажмуаси ва "Pop eco park" каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0