05:21 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Жамият
Ҳавола олиш
42012

“Усмон Ҳақназар” тахаллуси остида мақолалар чоп этиб келган журналист Бобомурод Абдуллаевга уч йил ахлоқ тузатиш ишлари берилиб, суд залида озодликка чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Бугун Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноий иш юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди.

Бобомурод Абдуллаевга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159 моддаси 4 қисми (Давлат тузумини Конститутцияга хилоф равишда ўзгартириш) бўйича қуйилган айблов қайта кўриб чиқилиб, ЖКнинг 159 моддаси 1 қисми – “б” бандига ўзгартирилди ва журналистга маошининг 20%и давлат ҳисобига ўтказиш шарти билан 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишлари берилди.

Абдуллаев 221 кун ҳибсда сақаланганини ҳисобган олган ҳолда, ушбу муддат жазо муддатидан чиқариб ташланди ва унга бир йил давомида ахлоқ тузатиш ишларини бажариш юклатилди.

Ушбу жиноий иш бўйича айбланаётган бошқа иштирокчилар Хаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевларга қўйилган айблар олиб ташланди ва улар суд залида озодликка чиқарилди.

Шу билан ушбу Жиноят иши бекор қилинди  уни дастлабки босқичда олиб борган терговчиларга хусусий ажрим чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, “Усмон Ҳақназар” тахаллуси остида мақолалар чоп этиб келган журналист Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг сентябрида ҳибсга олинган эди. Ўтказилган текширувлар натижасида, дастлабки босқичда унга ва яна уч нафар фуқарога нисбатан қўйилган айбловлар ўз тасдиғини топмади. Берилган кўрсатмаларнинг айримлари босим остида олинган деб топилди. Ушбу ишни маҳаллий ва халқаро журналистлар синчиковлик билан ёритиб боришди.

Асосий мавзулар