Эргашев: Марказий Осиё минтақасини фақат транзит лойиҳалари бирлаштириши мумкин

Oбуна бўлиш
Тошкентдаги "Maъно" тадқиқотчилик ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев сўзларига кўра, 15-20 йилдан сўнг Марказий Осиё нафақат Евроосиёнинг минтақавий етакчиси бўлади, балки бутун дунёнинг сиёсий харитасида етакчи ўйинчи бўлади.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Тошкентдаги "Maъно" тадқиқотчилик ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Марказий Осиё минтақаси келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Президенты Узбекистана и США - Шавкат Мирзиёев и Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Мирзиёев АҚШга нима учун боришини айтди

Эксперт фикрига кўра, ҳозирги вақтда интеграция умумий лойиҳалари кўпроқ икки томонлама шаклда ривожланмоқда. Ҳамкорлик ўрнига кўпроқ рақобат кузатилмоқда.

"Мен Марказий Осиёда интеграция фақат умумий транзит лойиҳалардан бошланиши мумкинлиги ҳақида анчадан бери айтиб келаман. Ҳозирча мамлакатлар ўзларининг миллий манфаатларини рўёбга чиқаришмоқда. Баъзан улар қарама-қарши бўлиб, умумий ривожланишга халақит бериб келган. Бироқ ҳозирда уларни бирлаштириш ва бир-бирини тўлдириш жараёни бошланди. Мен аминманки, 15-20 йилдан сўнг юз миллионлик Марказий Осиё нафақат Евроосиёда етакчи минтақа бўлади, балки бутун дунёда етакчи бўлиб, учта куч — Россия, АҚШ ва Хитой ўртасида ўз муносабатларини белгилаб олади", — деб таъкидлади Бахтиёр Эргашев.

Эксперт минтақа демографик ва энергетик салоҳоятга эга эканлиги, уни минтақа ва барча давлатлар фойдасига ишлатиш зарур.

Янгиликлар лентаси
0