12:07 09 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
60600

Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг йиғилишида давлатлараро чегаранинг қолган участкаларни тавсифлаш бўйича иш давом эттирилди.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. 2018 йилнинг 2-8 май кунлари Жалолобод шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

"Музокараларда давлатлараро чегаранинг қолган участкаларни тавсифлаш бўйича иш давом эттирилди. Икки мамлакат чегара ҳудудлари аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар", — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара идоралари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожланиши шароитида чегарада ўзини қандай тутиш қоидаларининг янги таҳририни тасдиқлагани хабар қилинганди.

Асосий мавзулар