Тюрденев: Ўзбекистон фашистлар Германиясини яксон қилишга улкан ҳисса қўшган

© Foto : Михаил ДовлатовПосол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев на приеме в честь 9 мая
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев на приеме в честь 9 мая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Элчининг айтишича, 9 Май - бу ҳам давлатнинг байрами ва ҳам қувонч, хотирлаш ва қайғу мужассам бўлган ўта шахсий, оилавий байрам.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон фашистлар Германияси ва унинг иттифоқчиларини яксон қилишга улкан ҳисса қўшган, деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва фронорти меҳнаткашлари учун уюштирилган қабулда.

"Фронтдаги қаҳрамонликлари учун ўн минглаб ўзбекистонликлар орден ва медаллар билан тақдирланганлар. Ўзбек халқининг бағрикенглиги, меҳрибонлиги ва инсонийлиги жанглар бўлаётган ҳудудлардан кўчирилган миллиондан ортиқ инсонларни қабул қилганликларида ҳам яққон намоён бўлади. Энг аввало болалар, аёллар ва қариялар билан ўзларининг сўнгги бурда нонларини баҳам кўришган, меҳрга тўла қайноқ ва сахий қалблари билан уларни иситишган", — деди элчи.

У Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва фрон ортида меҳнат қилганлар ҳозирда қаерда яшашларидан қатъий назар Россия уларнинг жасорати ва матонати, мардлиги ва фронтдаги биродарликка садоқатларини юксак қадрлашини айтди.

Тюрденевнинг айтишича, 9 Май — бу ҳам давлатнинг байрами ва ҳам қувонч, хотирлаш ва қайғу мужассам бўлган ўта шахсий, оилавий байрам.

"1945 йил 9 май биздан қанча узоқлашгани сари ўз ҳаёти, жасорати ва қаҳрамонлиги билан умумий ғалабани олиб келганларнинг қаҳрамонликлари тобора баландроқ қадрланиб бораверади", — таъкидлади элчи.

Янгиликлар лентаси
0