22:36 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
436 0 0

Олмазор, Учтепа ва Сергели туманларига ҳокимлар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрининг учта туманига ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Атамухамедов Шуҳрат Махамадназимович Учтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент электротехника алоқа институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти бош директори, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари шўъбасининг мудири бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Ҳусанов Нозим Бахтиёрович Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

У 1976 йил Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. Тошкент автомобиль-йўллар институти ва Тошкент молия институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Нозим Ҳусанов "Микрокредитбанк" очиқ акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси, Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Раҳмонов Бахтиёр Султонович Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Бахтиёр Раҳмонов 1959 йил Тошкент вилоятида туғилган. Киев муҳандислик-қурилиш институтини тамомлаган.

Миробод тумани ҳокими ва Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш масаласи бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Асосий мавзулар