20:53 24 Май 2018
Эфир
Рейсовые автобусы

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Sputnik / Игорь Маслов
Жамият
Ҳавола олиш
27910

Биринчи тақдимот қатнови 15 май куни ишчи гуруҳ учун амалга оширилади. Унда вазирлик, идоралар ва ОАВ вакиллари ҳамда сайёҳлик фирма директорлари учун бўлади.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент-Хўжанд — Тошкент йўналишида мунтазам халқаро автобус қатнови очилмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири. 

Биринчи тақдимот қатнови 15 май куни ишчи гуруҳ учун амалга оширилади. Унда вазирлик ва идоралар, ОАВ вакиллари ва сайёҳлик фирма директорлари бўлади.

Келгусида автобуслар йил давомида мунтазам равишда — "Тошкент автовокзал" ва "Хўжанд" автовокзали ўртасида амалга оширилади. Ҳар бир томондар кунига учта рейс амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент-Хўжанд йўналишида автобус чипта нархи 50 минг сўм бўлади. Қайтишда эса 50 сомоний бўлади. Ўзбекистон ҳудудида чипталар сўмга, Тожикистонда эса сомонийга сотилади.

Автобус ва йўловчилар "Ойбек" (Ўзбекистон) ва "Фотехобод" (Тожикистон) назоратдан ўтиш жойлари орқали амалга оширилади. Автобус ва йўловчилар, уларнинг юклари божхона ва чегара назоратидан навбатдан ташқари амалга оширилади, бу ўз навбатида бу жараёнда анча енгиллик ва қулайликлар яратади.

Техник тўхташлар ва йўловчиларни жойлаштириш Тошкентда, Нурафшон, Бука, "Ойбек" НЎЖ, "Фотехобод" НЎЖ, Бўстон ва Хўжандда амалга оширилади.

Республика бу йилда 4 та (Термез — Душанбе, Тошкент — Хўжанд, Фарғона — Хўжанд, Самарқанд — Пенжикент) автобус қатновларини йўлга қўйишни режалаштиримоқда.

Асосий мавзулар