Диана Еникееванинг ўлимида айбдор деб топилган 3 киши устидан суд ҳукми ўқилди

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишСудебный молоток, архивное фото
Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилоят суди ўқитувчи Еникееванинг ўлимига сабабчи бўлган юк машинаси ҳайдовчиси, Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари ва ушбу туман Халқ таълими бўлими мудири устидан ҳукм чиқарди.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Кеча 14 май куни Самарқанд вилояти Жиноят ишлари бўйича судида ушбу йилнинг апрель ойида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлган ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимида айбланаётган уч киши устидан суд ҳукмини чиқарди, “Газета.uz"га хабарига асосан.

Марҳума Диана Еникееванинг отаси кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берди

Хусусан, суд 4 май куни ўқитувчи Еникеевани уриб юборган Камаз юк машинаси ҳайдовчиси Акрам Элмуродовни Жиноят кодексининг 266 (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) моддасига биноан айбдор деб топиб, уни 6 йил муддатга озодаликдан маҳрум этиш ва 3 йил муддатга транспорт воситаларини ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

10 май куни Самарқанд вилоят суди Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мусохон Музаффаров ҳамда туман ХТБ мудири бўлиб ишлаган Алишер Жуманазаровга нисбатан ҳукм чиқарди.

Улар Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) бўйича айбдор деб топилиб, маошининг 20% давлат ҳисобига ўтказиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Шунингдек, уларга 1 йил давомида раҳбарлик лавозимлари да фаолият юритиш таъқиқланган.

Цветы у посольства Бельгии в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этган Диана Еникеева оиласи 44 млн сўм нафақа пули олади

Суд-тергов жараёнида аниқланишига кўра, Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Мусохон Музаффаров, қонуний ваколатлари доирасидан чиққан ҳолда, 13−14 март кунлари у Халқ таълими бўлими мудири Алишер Жуманазаровга мактаб ва коллеж ходимларни М-37 “Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши” магистрал йўлини ободонлаштириш ишларига жалб қилишни топширади. 

Акрам Элмуродов эса, 14 март куни соат 13:00 атрофида, қонунда белгиланган автомобилни бошқариш ҳуқуқи берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда, Камаз юк машинасини бошқариб М-37 йўлининг 66 километрида мактаб ўқитувчисини уриб юборган. Суд қарорида айтилишига кўра, Элмуродов машинани тўхтатиш ёки йўлда ишлаётган одамни айланиб ўтиш чорасини кўрмаган.

Жиноят ишлари бўйича  Самарқанд вилоят суди, шунингдек, жабрланувчи томоннинг 19,8 млн сўм моддий ва 25 млн сўм маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъвосини қисман қондирди.

Янгиликлар лентаси
0