Ўзбекистонда алоқа операторини ўзгартирганда телефон рақамини сақлаб қолиш мумкин бўлади

© Foto : pixabay.com / terimakasih0Руки с мобильными телефонами
Руки с мобильными телефонами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобил алоқа тармоғи абоненти бошқа мобил алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини тайёрлайди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини имзолади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Сифатсиз интернет ва мобил алоқа учун операторлар жаримага тортилади

Қарор талабларига кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мижозларни мобил алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобил алоқа тармоғи абоненти бошқа мобил алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, 2018 йил 1 июлга қадар муддатда электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестри яратилади.

Миллий реестрни юритиш электрон шаклда онлайн режимда амалга оширилади.

Миллий реестрга ихтиёрий ва бепул асосда товар (хизмат)ларни электрон тижорат орқали сотишдан олган даромадлари умумий сотилган товарлар (хизматлар) ҳажмининг камида 80 фоизини ташкил этувчи, шу жумладан, электрон тижоратда электрон савдо майдончалари, товарларни етказиб бериш, электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар киритилади.

Миллий реестрга киритилган юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар 2 фоиз ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўловчилар ҳисобланади.

Мобильные операторы Мегафон и Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Uzmobile биринчи бўлиб ўз мижозларини "мобил тобелик"дан озод қилади

Ушбу қарор талабларига кўра, электрон тижорат иштирокчилари томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот тизимлари томонидан шакллантириладиган, битимлардаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитансиялар, хабарлар ва бошқа усуллар товарлар (хизматлар) учун тўловларни тасдиқловчи квитансиялар, талонлар, чипталар ва бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижорат битимларини амалга оширишда тўловлар виртуал терминаллар (Э-POS) орқали харидорга нақд пулни қабул қилганлиги тўғрисида электрон чек ёки бошқа тасдиқловчи хужжатни мажбурий юборган ҳамда инкассация қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда пул маблағларини хизмат кўрсатувчи банкга топшириш шарти билан нақд пул шаклида қабул қилиниши мумкин.

Виртуал терминаллар (E-POS) шу турдаги назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларига тенглаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0