10:07 17 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Врач готовит женщину к предстоящим родам.

Ўзбекистонда акушер-гинекологик хизмати такомиллаштирилади

© Sputnik / Александр Кондратюк
Жамият
Ҳавола олиш
13310

Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам хизматлари сифатини ошириш мақсадида Республика қизлар саломатлиги маркази, ҳудудларда эса қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. "Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ, қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам хизматлари сифатини ошириш мақсадида Республика қизлар саломатлиги маркази, ҳудудларда эса қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди.

Республика маркази, шу жумладан қизларга ахборот технологияларга асосланган юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

2018 йил 1 августга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ишонч телефони" (1003) тармоғи таркибида республика ҳудудида куну-тун фаолият кўрсатувчи "тезкор алоқа" тармоғи тизими жорий этилади.

Асосий мавзулар