Америкалик сиёсатчи Ўзбекистон ҳақида китоб ёзди

© Правительство КРАмериканский эксперт и политолог Фредерик Старр
Американский эксперт  и политолог Фредерик Старр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фредерик Старр - Марказий Осиё, Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйича мутахассис, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардан яхши хабардор, Евросиё минтақаси давлатлари сиёсати ҳамда тарихига оид 20 дан ортиқ китоб муаллифи.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Америка Қўшма Штатларида Фредерик Старрнинг "Ўзбекистоннинг янги қиёфаси" деб номланган китоби чоп этилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар бермоқда.

Америка ташқи сиёсати кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси ҳамда раиси, профессор Фредерик Старр навбатдаги китобини Ўзбекистоннинг янги тарихига бағишлаган.

Старрнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий соҳалардаги, халқаро муносабатлардаги улкан ижобий ўзгаришлардан хорижда кўпчилик ҳайратга тушмоқда. Лекин чет элда ҳамма ҳам ана шу ислоҳотлар моҳиятини тўлиқ тушуниб етаяпти, деб бўлмайди.

Президенты Узбекистана и США - Шавкат Мирзиёев и Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев АҚШга биринчи ташрифини бошламоқда

Профессор ўз китобида мамлакатдаги ўзгаришларга баҳо бермайди, балки холис баён этади. У мазкур жараёнда юзлаб ҳуқуқий ҳужжатларни, президент фармон ва қарорларини ўрганиб чиқди. Китоб тақдимоти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифи арафасида ўтказилади.

Сешанба куни эрталаб давлат раҳбари Вашингтонга жўнаб кетди. Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади. Пентагонга ташриф буюриб, АҚШ мудофаа вазири билан музокара ўтказади. Капитолийда Конгрессменлар ва сенаторлар билан учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки президенти билан ҳам учрашиб, Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция жалб этиш бўйича музокара олиб боради.

Ташриф давомида 40 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, шу жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0