07:18 16 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Губернатор Челябинской области Борис Дубровский и хоким Наманганской области Хайрулло Бозаров

Челябинск вилояти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди

© Администрация Челябинской области
Жамият
Ҳавола олиш
134 0 0

Ташриф давомида делегация аъзолари Самарқанд, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бўлишади ҳамда автомобилсозлик, кимё, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва бошқа соҳаларда ўзаро лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишади.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда 15 майдан 19 майгача "Челябинск вилояти кунлари" ўтказилади. Бу ҳақда Челябинск вилояти губернатори матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, мазкур тадбирларда қатнашиш учун Челябинск губернатори Борис Дубровский бошчилигида вилоятдаги 35дан ортиқ корхона вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга йўл олди.

"Ташриф дастуридан 25дан ортиқ тадбирлар ўрин олган. Ташрифдан мақсад, Ўзбекистон ва Челябинск вилояти ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш,ўзаро лойиҳаларни ривожлантиришдир", — дейилади хабарда.

Ташриф давомида делегация аъзолари Самарқанд, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бўлишади ҳамда автомобилсозлик, кимё, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва бошқа соҳаларда ўзаро лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишади. Шунингдек, бизнес-форум, қатор учрашув ва музокаралар, маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учун, 2017 йилда Ўзбекистон ва Челябинск вилояти ўртасида товар алмашиш ҳажми 291,5 млн долларни ташкил этди (2016 йилга нисбатан ўсиш 176,3%), хусусан: экспорт — 282,2 млн доллар (176%), импорт — 9,3 млн доллар (деярли икки бараварга ошди).

Челябинск вилоятида ўзбекистонлик жисмоний ва юридик шахслар муассислигидаги 22та тижорат корхонаси рўйхатга олинган.

Асосий мавзулар