04:43 28 Май 2018
Эфир
  • EUR9396.79
  • RUB128.37
  • USD7997.95
Празднование Дня авиации и космонавтики в регионах России

"Тезкор почта" хизмати бутун Ўзбекистон бўйича ишга тушди

© Sputnik / Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
204 0 0

"Тезкор почта" жўнатмалари махсус тарзда белгиланади ва жўнатманинг етказиб беришдаги энг юқори барча босқичлари устувор тартибда амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Бугун 15 майдан бошлаб "Тезкор почта" хизматидан "Ўзбeкистон почтаси" АЖнинг барча шаҳар ва туман почта бўлимларида фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, "Тезкор почта" жўнатмалари махсус тарзда белгиланади ва жўнатманинг етказиб беришдаги энг юқори барча босқичлари устувор тартибда амалга оширилади. Маълум қилинишича, ушбу хизматнинг сифати ва кўрсатилган этказиб бериш кунларига риоя қилиш ҳам доимий назорат остида.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 10 апрел куни "Ўзбeкистон почтаси" АЖнинг 15та объектида жорий этилган янги "Тезкор почта" хизмати муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Асосий мавзулар